COVID-19 пандемиясининг биринчи тўлқинида энг кўп шаҳарлар жабр кўрди, кичик посёлкалар ва қишлоқларда эса қурбонлар сони озлиги билан ҳайратланарли. Лекин Италияда Рим яқинида жойлашган Ломбардия қишлоқлари ҳам катта зарар кўрдилар. Шундай бўлса ҳам, Ломбардиянинг бир қишлоғи Феррара Эрбогнонда ҳатто пандемия чўққисида ҳам биттаям касалланиш ҳолати қайд этилмади. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди.
Мазкур парадокс нафақат Италияга хос. Аввал бошданоқ, COVID-19 дунё бўйлаб нотекис зарбаларга учради ва олимлар бунинг сабабларини тушунишга ҳаракат қилишди. Нима учун баъзи популяциялар ёки популяция тармоқлари бошқаларга қараганда заифроқ? Ёки саволни бошқача берсак, нима учун баъзи гуруҳлар нисбатан ҳимояланган?
Оксфорд университетининг назарий эпидемиологи Сунетра Гупта фикрича, бу нарса пандемиядан олдин қурилган иммунитет билан боғлиқ. «Мен мазкур ҳолат ҳақида кўп ўйладим. Бу ҳар ҳолда бошқа ҳолатлар билан боғлиқ бўлиб, у одамнинг яшаш тарзи билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Уларнинг организмидаги муайян ҳужайралар бу тоифанинг бошқаларга қараганда ҳимояланган эканини изоҳлайди. Албатта, бу нарса уларни инфексияга чалинишларидан тўлиқ ҳимоялолмаслиги мумкин, лекин ҳар ҳолда симптомларнинг енгилроқ кўчишини таъминлайди».
Шунингдек, бундан олдин вирусли инфексиялар билан оғриганлар организмида Т ҳужайралар мавжуд бўлиб, буни 2009 йилги H1N1 пандемияси даврида кўрганмиз. Мазкур вирус кексаларда ёшларга қараганда енгилроқ кечган, буни уларнинг иммунитетлари ўнлаб йиллар олдин гриппга ўхшаш штаммлар билан оғригани билан изоҳлаш мумкин.
Лекин, COVID -19 да вазият бошқачароқ кечди, бунда катта ёш гуруҳлари хавф гуруҳлари сифатида классификация қилинмоқда. Мисол учун, Италиядаги ўлимларнинг 90% изи шу тоифага тўғри келмоқда. Бу эса Италияликларнинг қариялар билан биргаликда яшашлари билан изоҳланади.
Умуман олганда, янги турдаги коронавирус ҳақида нимадир тугал хулоса беришга ҳали эрта, чунки дунё бўйлаб пандемия давом этмоқда ва ҳаммаси қачон ниҳоясига етиши номаълум. Аммо, битта нарса маълум – вирус қайсидир тоифа одамларга енгилроқ таъсир қилияпти, кимнингдир иммунитети мазкур вирусга чалинмасликни кафолатлаётгани аниқ.