«Компьютер ўйинларига қизиқар эди»: Керчдаги талабаларни ўққа тутган талабанинг отаси гувоҳлик берди

0
1521

Керч Политехника коллежида отишма содир этган Владислав Росляковнинг отаси сўроқ пайтида ўғли билан ўзаро муносабат ҳақида гапирди- дея хабар беради «Свободная пресса»

РБК маълумотига кўра, отаси, терговчилар билан суҳбат чоғида, ўғли билан муносабатлари жуда оғир бўлганлигини айтган.

Отаси таъкидлаганидек, Владислав унга ўқиши ва коллеж ҳақида ҳеч нарса гапириб бермаган.
Бундан ташқари, ўғлининг умуман дўстлари бўлмаганлигини айтган.

Отасини айтишича, ўғлининг севимли машғулотлари компьютер ўйинлари ва қуроллар бўлиб, Влад тарбияли ва тажовузкор бола бўлмаганлигини қўшимча қилган. 

Аввалроқ, «Свободная пресса» Росляковнинг яшаган оиладаги муҳит соғлом бўлмаганлиги хақида ёзган эди.

Росляковнинг ота-онаси бир-бири билан алоҳида яшашган, мерганнинг отаси ногирон бўлган. Хабар берилишича, Росляковнинг онаси узоқ вақт давомида Яҳова Шоҳидлари* таълимотига (ташкилот Россияда тақиқланган) қизиқиб келган.

* 2017 йил июл ойида Россия Олий суди Яҳова Шоҳидларини экстремист деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди. «Россия Яҳова Шоҳидлар маъмурий маркази» диний ташкилотининг фаолияти экстремистик бўлгани туфайли тўхтатилди (Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг 2017 йил 3 мартдаги 320-сонли «Диний ташкилот фаолиятини тўхтатиш тўғрисида»ги буйруғи).

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг