Марк Цукерберг Facebookдаги лавозимини йўқотиши мумкин

0
1839

Facebookнинг сармоядорлари Цукербергни директорлар кенгаши раиси лавозимидан олиб ташлаш таклифи билан чиқишмоқда- деб хабар беради «Свободная пресса»

Бундай таклифни айрим инвесторлар июнь ойида эълон қилган. Бироқ, бу фикрни  компаниянинг акцияларига эга бўлган айрим инвестиция фондларигина қўллаб-қувватлаган.

«Известия» хабар беришича, ҳозирги вақтда таклифлар ғазначилар Род-Айленд, Иллинойс, Пенсилвания ва Нью-Йорк Пенсия жамғармаси аудитори Скотт Стрингер томонидан маъқулланган.

Ушбу масала бўйича қўшимча муҳокамалар ва якуний овоз бериш 2019 йил май ойида ўтказилади.

Шундай тарзда, Facebook Inc асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг директорлар кенгаши раиси лавозимидан маҳрум бўлиши мумкин.

Аввалроқ, «Свободная пресса» Facebook акциясининг баҳоси тушиб кетганлиги хақида хабар берган эди. Баҳосининг пасайиш миқдори 7 фоизни ташкил этган.

Бунга Британиянинг Cambridge Analytica тахлилий компаниясини 50 миллион Facebook фойдаланувчиси шахсий маълумотларини тўплаш ва сиёсий имтиёзларни таҳлил қилиш учун алгоритмни ишлаб чиқиши ҳақидаги хабари сабаб бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг