Finless Foods’нинг Кўк тунеци ҳеч қачон денгизни кўрмаган. Калифорния штатининг Беркелей шаҳридаги балиқ етиштирадиган стартап тунеслардан ҳужайралар олиб, лабораторияда етиштирадиган балиқларни ишлаб чиқаради, уларни ўстириш учун зарур бўлган озуқа моддалари билан озиқлантиради. Уч ҳафта ўтгач, овлашсиз табиий ва ейишга яроқли балиқ гўштига эга бўлишади. Бу хақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Finless, йилнинг охирида Bluefin’ (Кўк тунец)ни сотишни бошлашни режалаштирмоқда. Бунгача, у крокет ёки балиқ кекларида аралаштирилган гўштни муҳбирларга тақдим қилди. Компания асосчиси ва бош директори Майк Селден маҳсулотни аввал юқори сифатли ресторанларда сотишни режалаштирмоқда, ундан кейин арзонроқ ресторан, сўнг озиқ-овқат дўкони ва оҳир супермаркетларда сотишни режалаштирмоқда.
Лабораторияда етиштириладиган гўшт сотувга ҳали тайёр эмас, аммо жаноб Селденнинг сўзларига кўра, беш йил ичида у бозорнинг муҳим қисмига айланади.
Жаноб Селден ва Memphis Meats, New Age Meat ва Aleph Farms каби бошқа гўшт ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларга озиқ-овқат етказиб бериш учун бир нечта тўсиқларга дуч келишмоқда.
Биринчидан, харидорлар фермада эмас, лабараторияда етиштирилган гўштни истеъмол қилишадими, йўқми бу номаълум.
Иккинчидан, сунъий етиштирилган гўшт, оддий гўштдан кўра қимматроқдир. Бир фунт тунес гўштини олиш, Finless с учун 4000 АҚШ долларга тушади. Мунтазам равишда тунес балиқлари нархи ўзгариб туради, аммо Менс штатидаги портленд балиқ сотувчиси Browne Treding, ҳар бир фунт учун $ 8 дан $ 12 гача овланган кўк тунесни сотиб олади ва ресторанларга бир фунт учун 19 долларга сотади.
Finless ва бошқа ишлаб чиқарувчилар юқори харажатлари ва мижозларни норозилигини бартараф этиш учун мантиқсиз стратегия қабул қилинди: улар анъанавий гўштнинг энг эксклюзив ва қимматбаҳо турларидан нусха олиб, ўзларининг қиммат, инновацион, ҳашаматли маҳсулотларга жойлаштирадилар.
«Биз паст сифатли ва арзон нархлардаги маҳсулотлардан фойдаланмоқчи эмасмиз,» дейди мускулларни, ёғларни, қон томирларини ва бошқа ҳужайра турларини уйғунлаштириш учун биомедикал муҳандислик техникасини қўллайдиган Aleph стартапи раҳбари Диде Тубиа.
Ўтган йили Aleph дунёдаги дастлабки лаборатория стейкини ишлаб чиқарганини хабар қилди. Бу кичик гўштнинг қиймати 50 доллар. Жаноб Тубия, компания стейкларини 2021 йилдан ресторанларда ва 2023 йилдан дўконларда сотиш мумкинлигини айтди. У таннархни пасайтириш орқали нархларни тушуришни режалаштирмоқда, аммо сезиларли даражада эмас. «Маҳсулотларимизни сотишда ўзимизни ҳотиржам ҳис қилишимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ», деди у.
Finless ва бошқалар бу стратегияни бир неча сабабларга кўра қабул қилишди. Дастлаб ҳужайра асосидаги маҳсулот истеъмолчилари, ҳар қандай технологиянинг дастлабки истеъмолчилари каби, асосий бозорга нисбатан нархга камроқ тасирчан ва янгилик бўлгани учун янада ошкора бўлиши мумкин. Бу «Франкенмеат «, бу сохта, бу лабораторияда етиштирилган деган фикрлар бўлади,» дейди Селден. «Биз ажойиб таомлар билан бу қарашларни йўқ бўлишига чиндан ҳам ёрдам берамиз, деб ўйлаймиз».
Жаноб Селден, компания балиқларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирганда, у анъанавий Bluefin учун сарфланадиган харажатларни қоплайди, лекин у маҳсулот учун қанча миқдорда пул тўлашни ҳоҳлашини айтишни истамади. Finless ўзининг 19 минг фунт стерлингга етган 2017 протатипидан кейин нархларни арзонлаштирган.
Компаниялар ўзларининг ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ҳаракат қилсалар-да, улар бозор нархига эришиш ва даромад олиш имконига эга бўлишлари учун имкон қадар юқори нархларда сотишлари керак, дейди Арвинд Гупта, бир неча сунъий гўштни етиштиришни ишга туширишни қўллаб-қувватлаган тадбиркор капиталист, «Сиз қимматга тушадиган харажатларни қоплайдиган бозорларни топишда ақлли бўлишингиз керак», деди у.
Ўтган йили Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ва Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳужайралардан етиштирилган маҳсулотлар учун қоидалар бўйича биргаликда ишлашга рози бўлди. Future Market, озиқ-овқат прототипларини концепциялаш бўйича компаниялар билан ишлайдиган озиқ-овқат лабораторияси асосчиси Майк Ли лабораторияда етиштирилган гўшт сотувга тез орада чиқишини кутмоқда. Шу билан бирга лабараторияда етиштириладиган товуқ маҳсулотини ишлаб чиқаришни ҳам кўзлаб турибди. Бу 2018 йил охирига қадар бозорга киришни режалаштирган маҳсулот, йил охирига қадар камида битта ресторан мавжуд бўлиши керак.
Келажакда нарх ва талабни кузатиш учун бозор иккита концепцияни, бир идиш учун 88,88 долларлик акула шўрва ва 57,99 АҚШ доллари миқдорида етиштириладиган Ваю тунесини, ишлаб чиқди. «Тахминан ўн йил ичида лабораторияда етиштирилган гўшт, албатта, рағбатларга эҳтиёжи бўлмайди, чунки у ҳар қандай бошқа усулда етиштирилган озиқ овқатдан ҳам арзон ва янада самарали бўлади», деди жаноб Ли.
Tyson Foods’ ва Cargill’ товуқ, ўрдак ва мол гўшти етиштирадиган Сан-Францискода жойлашган Memphis Meats компаниясига сармоя киритди. Tyson Foods’ нинг айтишича, унинг инвестициялари протеинга бўлган глобал талабни қондириш учун янги усулларни топиш истагининг бир қисми. Cargill истеъмолчиларга кенгроқ танлаш имкониятини бериш учун гўштни етиштиришни мақуллайди. Cargill’ компаниясининг ривожланиш ва стратегик нархлаш бўйича президенти Соня Робертс: «Вақт ўтиши билан сунъий протеинлар анъанавий усулда ишлаб чиқарилган гўштни ўрнини босиши мумкин», – дейди. Memphis Meats изоҳ беришдан бош тортди.
Шундай бўлса-да, бозорнинг муваффақияти гўшт таъмига боғлиқ. Жейсон Беллини яқинда The Wall Street Journal’нинг етакчиларидан бири бўлиб, ўтган йили лабораторияда етиштирилган Aleph’ тунесини татиб кўрди. Унинг сўзларига кўра, у гўштли, ҳақиқий ва қонни ҳиди бор эди. Лекин бу 50 долларлик стейк каби эмас эди.