“Бўлиб ташла ва ҳукумронлик қил” (юнонча “divide et impera”)- Давлат ҳокимиятининг тамойилларидан бўлиб, кўпинча ҳар- ҳил турдаги қисмлардан иборат бўлган давлатлар томонидан қўлланилади ва унга кўра давлатни бошқаришнинг энг яхши усули – бу унинг қисмлари орасида душманликни қўзғаш ва қўллашдир.
Ҳокимият ҳар доим қўлда ушлаб қолиш осон бўлмаган силлиқ буюм. Шунингдек, ҳокимиятни эгаллаб олиш ёки ушлаб қолишнинг буюк санъати қандай бўлиши ҳам номаълум.
Халифа Хаким оддий кишилардай кийиниб олиб, тунги Қоҳирада сайр қилишни яхши кўрарди. Манашундай сайр қилиб юрган кунларининг бирида, унинг қаршисидан ўн нафар қуролланган одамлар чиқиб қолади ва улар халифани таниб, ундан пул талаб қилишади. Вақт бемаҳал, жой эса хилват ва кимсасиз бўлгани учун, уларнинг сўровлари талабга айланиш хавфи билан таҳдид қилаётган ва Хакимни қандай тақдир кутаётгани номаълум эди. Лекин халифадан аввало сиёсатчи эди ва бу уни қутқарди.
– Иккита гуруҳга бўлинглар ва ўзаро курашинглар, дея у таклиф қилди у. Қайси томон ғолиб келса мукофот олади, дейди.
Ушбу сўзларни эшитиб, улар дарҳол қиличларини қинидан чиқаришади ва ўзаро курашиб кетишади. Омон қолганларни халифа яна икки гуруҳга бўлади ҳамда ваъада қилинган мукофот миқдорини янада оширади ва шундай тарзда ўн нафардан тўққиз киши ҳалок бўлгунга қадар такрорларди. Халифа ўз сўзидан туриб, ғолиб бўлиб чиққаннинг устига бир ховуч тилло тангаларни сочиб юборади. У тангаларни энгашиб олаётган эдиямки, халифа қилични олиб уни чопиб ташлайди.
Халифа «бўлиб ташла ва ҳукмронлик» деган қадимги тамойилни ўз вақтида эсга олганлиги унга ёрдам беради.
Ушбу тамойил қанчалик қадимий бўлишидан қатъи назар, ҳар доим ҳокимиятни ушлаб туриш арсеналида шарафли ўрин эгалаб келган. Ҳукмдор қўл остидагиларнинг ўзига қарши бирлашишига йўл қўймаслик учун, ҳукмдор уларнинг ўртасига низо чиқаришга хизмат қилувчи уруғ экиш санъатини эгаллаган бўлиши керак.
Бу дегани – ўз вақтида сиёсий низолар олмасини ўртага ташлаши ёки турли ҳил миллий ёҳуд ижтимоий гуруҳларни бир-бирига қайраб қўйишдир. Бироқ, энг муҳими – одамларни бирлаштирадиган ҳар қандай уюшмалар ёки жамиятлар бўлмаслигини кузатиб боради. Қандай белги остида бирлашув бўлишидан қатъи назар,- бу ҳар доим хавфли бўлади.
Муаллиф: Ботиржан Ачилов томонидан Интернет материаллари асосида тайёрланди