Япония одам ва ҳайвон гибридларини яратишни ривожлантиради

0
1944
Mанба: independent

Илдиз ҳужайраларини тадқиқ этиш маъқуллаганидан сўнг, Японияда одам ва ҳайвонларнинг дурагайларини эмбрион шаклида ишлаб чиқилиши мумкин бўлади.

Токио университетида ўтказилиши режалаштирилган экспериментлар давомида инсон ҳужайралари каламуш ва сичқончанинг эмбрионларида ўстирилиб, кейин бошқа ҳайвонларда ўстирилиши йўлга қўйилади.

Тарафдорларнинг таъкидлашича, таниқли генетика мутахассиси Хиромицу Накаучи раҳбарлиги остида ишлаш органларнинг ўсиши йўлидаги муҳим қадам бўлиб, кейинчалик уларни муҳтож одамларга кўчириб ўтказиш мумкин бўлади.

Аммо мухолифлар, олимлар Худо ролини ўйнаётганидан қўрқишларини айтишди.

Улар қисман ҳайвонлардан, қисман одамдан иборат бўлган жонзотни яратиши мумкинлигидан қўрқишмоқда.

Шу сабабли, сўнгги йилларда ўтказилаётган бундай узоқ тажрибалар бутун дунёда тақиқланган ёки эътиборсиз қолдирилган эди.

Япониянинг ўзида олимларга 14 кунлик ўсиштириш даврида тадқиқот қилиш тақиқланган. Аммо бу қонунлар, мамлакат таълим ва фан вазирлиги янги тадқиқотларни охиригача етказиш тўғрисида кўрсатма берганидан сўнг, март ойида бекор қилинди.

Энди доктор Накачининг тажриба учун аризаси ушбу янги тизимда тасдиқланган биринчи дастурдир.

«Биз инсон аъзоларини тезда яратилишини кутмаябмиз, аммо бу бизга шу пайтгача тўпланган ноу-хауга асосланиб тадқиқотларимизни ривожлантиришга имкон беради» деди у Асахи Шимбун газетасига.

У аста-секин ҳаракат қилишни режалаштираётганини ва ҳар қандай гибрид эмбрионларнинг давомийлигини бир неча йилларга эмас, аксинча ҳайвон органлари шаклланиши даври гибрид сичқон эмбрионларини 14,5 кунгача ва гибрид каламушларнинг эмбрионларини 15,5 кундан оширмаслигини айтди.

Бундай ҳаракатни мамлакат биотиклари яхши кутиб олди.

«Эҳтиёткорлик билан, қадамма-қадам ҳаракат қилиш яхши», деди Тецуя Иши, Саппородаги Хоккайдо университетининг илмий сиёсат бўйича тадқиқотчиси.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг