Марсдаги уйингизга хуш келибсиз!

0
2592
Манба: www.wsj.com

The Wall Street Journal томонидан Марс сайёрасида инсон яшаши учун мўлжалланаётган янги лойиҳа хақидаги қуйидаги мақола сайтимиз томонидан эътиборингизга ҳавола қилинмоқда

Марс ҳаёт учун жуда кўп нарсаларни талаб қилади. Албатта, кўплаб катта муаммолар бор, аммо олимлар, Марсда ҳаёт учун етарли даражада сув ва атмосфера мавжудлигига ишонишади.

Афсуски, барча инсонларни янги сайёрага кўчиришнинг имкони йўқ. Одамларнинг баъзилари фақат «Тахтлар ўйини»ни томоша қилишни ва видео ўйинларни ўйнашни истайдилар ва улар зулматда яшашни ёқтирмайди. Одамларни Марсга юбораётганда, уларнинг бир қатор муаммолари билан шуғулланишимиз керак.

Сўнгги бир неча йил давомида олимлар Қизил сайёрага олиб кетадиган зарур технология устида ишлаётган бўлса, архитекторлар эътиборини янги сайёрадаги кундалик турмуш тарзига қаратишган. NASA ўз ҳомийлигидаги «3D-Printed Habitat Challenge» деб номланган танловда Марсдаги яшаш жойлари лойиҳаларини тўпламоқда.

Танлов NASAнинг 3 ўлчамли принтерни қўллаш орқали Марсдаги тузилмаларни қуриш фикрига асосланади. Агентлик Марсга одамлардан олдин чизмалар билан дастурлаштирилган принтер юкланган юк кемаларини жўнатади. Марсга қўнгандан сўнг, принтер чанг, тош ва бошқа қурилиш материалларидан фойдаланиб биноларни қуришни бошлайди.

NASA ва бошқа рақобатчилар, Марсдаги ҳаётнинг қандай эканини тушунишга ҳаракат қилиш учун дунёнинг энг чекка қисмларига прототипларни қуришади. Улар Марс деганда илмий тажриба, астронавтлар қўниш ва байроқ ўрнатиш, сўнг уйга қайтиш жойи деб эмас, аксинча, улар сайёрани ҳатто Ер йўқ бўлиб кетганда ҳам инсониятни сақлаб қолиш учун навбатдаги уй деб билишади. Ва у ерда одамлар ўзларини ўз уйларидек ҳис қилишларига ёрдам беришни хоҳлашади. Эътиборингизга NASA танловига тақдим этилганлар баъзи лойиҳаларни тақдим этамиз.

МОДУЛЛАР МОДEЛИ

www.wsj.com

Рожерсдаги Zopherus жамоаси, меъмор Трей Лане бошчилигида, учта олти бурчакли тузилишга эга бўлган яшаш жойини тақдим этди. Марказда яшаш майдони: У ерда сиз маҳсус ўтувчи йўл орқали умумий майдонга ўтасиз, у ерда одамлар ва ўсимликларни қуёшнинг зарарли нуридан ҳимоя қиладиган улкан ойналар бор.

Бошқа томонда лаборатория билан жиҳозланган иккинчи бино. Учинчи бино – экипаж хонаси, у ерда ҳар бир киши алоҳида ётоқхона ва ташқи кузатув маёнчасига (круиз кемасининг ётоқхонасига ўхшайди) эга.

Жаноб Лейн, психологик қулайлик яшаш каби муҳим унсур эканини айтди. «Биз астронавтларнинг шахсий ҳудуди бўлишини истадик, бу уларнинг шахсий майдони эди», деди у. Кўпгина нарсалар иккиламчи мақсадга эга: масалан, шипдаги сақлаш майдони, радиацион нурланишдан ҳимоя қилувчи қалқон сифатида хизмат қилади. Шунингдек кичик, ёқимли ва яшил гидропон боғи кислород ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади.

Яхши ҳусусиятлари: Ҳар бир бинода кичкина ҳаво ўтказадиган люклар учун бўш жой мавжуд ва қўшимча жой қўшиб, бошқа олти бурчакли бинога ўтиш учун қулай.

SKYSKRAPER

“Марша” режаси доирасида Нью-Йоркда жойлашган архитектурага йўналтирилган фирмаси бўлган AI SpaceFactory, кўп миқёсли цилиндрсимон бинодаги ҳаётни таклиф қилмоқда. Бино иккита қобиқдан иборат: зарарли элементлардан ҳимоялайдиган ташқи девор ва ички – одамларнинг яшаш маскани.

Ички зона тўртта қаватдан иборат бўлиб, узун спирал зинапоялар орқали уланган. Гараж деб аталадиган биринчи қаватда астронавтлар ва Ердан келадиган ва у ерга борадиганлар билан шуғулланилади, шунингдек, лаборатория ишлари олиб борилади.

www.wsj.com

Кейинги қаватларда бошқа лаборатория ишлари, шунингдек ошхона ва асосий умумий майдон мавжуд. Шунингдек, қаватда хусусий ётоқхоналар ва боғ бор. Юқори қаватда эса катта дераза остида астронавтларнинг машқ майдончалари ва дам олиш учун жойлар бўлади.

AI SpaceFactory лойиҳа тузилиши иложи борича Ердагидек бўлишини хоҳлайди. Икки қобиқ орасидаги бўшлиқ яшаш жойига нурни ёйишга ёрдам беради, ҳар бир қобиқ ҳаво ва ҳароратни ўз тартибига олади.

Яхши ҳусусиятлари: “Марша” экипажга оддий циркад режимида яшашга ёрдам берадиган ички ёруғлик тизимига эга.

УЛКАН ГУМБАЗ

www.wsj.com

Лойиҳаларини текшириш учун, архитектор Барке Ингелс ва унинг ширкати Дубай ташқарисидаги чўлга борадилар. Улар Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда, Марснинг об-ҳавоси ва муҳитига ўхшайдиган камдан- кам жойлардан бири бўлган, Амирлик чўлида Марс Science City деб номланадиган лойиҳани қуришни режалаштирмоқдалар. Улар 1,9 миллион квадрат метрли майдонга Марсда яшаш, қуриш ва жойлашиш учун нималар қилиш кераклигини ўрганиш учун жамоа ташкил қилдилар.

Шаҳар қуриш, Ердан олиб келинган шиширилиши мумкин бўлган бир нечта катта қопламали юклардан бошланади. Уларнинг ичида робот-машина сув, реголит ва бошқа нарсаларни қидиради. Улар қурилиш жараёнида маҳаллий материаллардан фойдаланадилар, шунингдек, биринчи қаватга прогрессив қалқон вазифасини бажарадиган кўп функцияли бинони қурадилар. Таълим ва иш кўпинча ер остида бўлади. (Бинолар бир нечта қават бўлиб, одамлар ер ости уйларига тушиши мумкин). Бинолар ва инфратузилмаларнинг кўпчилиги 3D принтерда чоп этилади.

Science City, Марс муҳитида овқатдан тортиб то қурилишгача бўлган нарсаларни ўрганиш учун мўлжалланган. Лойиҳа тайёр бўлгач, жамоа Қизил сайёрада яшайди.

www.wsj.com

Яхши ҳусусиятлари: Жамоа янада кенгроқ тузилмаларни яратишни истайди, бу ерда «Тор» деб номланган синов шаклидаги катта гумбаз яратилади. Баъзи олимлар, Тор илҳом манбаи бўлган коинотнинг бир шакли эканлигига ишонишади.

ШИШИРИЛГАН ШАҲАР

www.wsj.com

Foster + Partners архитектура фирмаси Марсда йирик радиацион нурланиш тўсиғига эга кичик тайёр модулларни ўрнатадиган тизим ишлаб чиқди. Модул шишади ва туннеллар орқали уланади. Ўтовга ўхшаш ажойиб атмосферага эга бутун лойиҳа, илмий фантастика муаллифи томонидан ишлаб чиқилган. Оқ деворлар ичида, гидропоник боғларнинг ёнида шаффоф сенсорли экранлар мавжуд.

Кўпгина бошқа лойиҳачилар каби, жамоа мақсади Марс радиациясини ва метеоритларнинг олдини олишга қаратилган. Ҳар бир бинони якка ўзини ҳимоя қилиш ўрнига, улар бутун мажмуани қуёш радиациясидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган маҳаллий Марс тупроғидан катта деворни қуришмоқчи. («Тахтлар ўйини» фильмидаги деворни тасаввур қилинг, аммо у маҳлуқлардан эмас, қуёшдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.)

Foster + Partners эътиборсиз қолдириш жуда қийин бўлган материални аниқлади: бу чанг. Қум бўронлари машиналарни ишдан чиқара олади ва ҳатто яшаш жойига кирган чанг ҳам муаммолар олиб келиши мумкин. Шу муаммони назарда тутиб, жамоа «Suitports» деб номланган тизимни ишлаб чиқди, унинг ичида яшаш жойидан ташқарида бўлган астронавтлар ўзларини автомобилда ўтиргандек ҳис қиладилар. Шундай қилиб, Марснинг зарарли таъсирга эга ҳамма нарса ташқарида қолади.

Яхши ҳусусиятлари: Компания ҳар қандай нарсани ортиқчаси билан ишлаб чиқди. Улкан девор битта қурилма билан эмас турли хил 3D принтер роботлари ёрдамида қурилади. Бирор нарса нотўғри кетса модулларни алмаштириш мумкин. Космосда доимо бир нарса нотўғри кетиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг