“Каталониянинг қироли йўқ”

0
1461
манба: Investing.com

Душанба куни Испания қироллик оиласи Каталонияга ташриф буюрди. Бир неча ҳафтадан бери намойишлар авж олган ушбу ҳудудда аҳоли Қирол ташрифига ҳам ўз норозилигини билдирди. Одамлар «Каталониянинг қироли йўқ!» деб бақиришди. Баъзи намойишчилар қиролнинг расмларини ёқиб юборишди.

Барселонадаги Жирона маликаси ёш истеъдодларни тақдирлаш маросимига етиб келган қирол Филип, Қиролича Летизия ва уларнинг икки қизи полициячилар томонидан қаттиқ ҳимоя қилинди. Шаҳарнинг асосий магистралларидан бирида тўсиқлар ўрнатилди.

Шу йилнинг 14 октябрь куни Каталониянинг 2017 йилдаги мустақилликка эришиш ҳаракатларида фаол иштирок этган тўққизта сиёсий раҳбар узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Бу эса, аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлиб келмоқда. 70 ёшли Долорс Агуилера қиролнинг Барселонага келишини провокация, деб атади. “Бизнинг сиёсий раҳбарларимиз ҳибсда ушлаб турилипти. Биз буни қабул қила олмаймиз»,  деди у.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг