Навальний қамоқхонани судга берди

0
1151
Фото: Reuters

Навальний унга Қуръон беришмагани учун қамоқхонани судга берди. Сиёсатчи қамоқхонада Қуръонни ва исломдаги суннат амалларни чуқур ўрганмоқчи экани ҳақида ўз Instagram саҳифасида ёзган.

«Гап шундаки менга ўзим билан олиб келган Қуръон китобини беришмаяпти. Мен қамоқхонага киришимдан аввал ўз устимда ишлаш бўйича қиладиган ишларим рўйхатини тузиб бергандим. Уларда Қуръонни ўқиб ўрганиш ва Пайғамбарнинг (Муҳаммад с.а.в — тарж.) суннатларини ўрганиш бўлган. Китоб ўқиш учун судлашиш керак бўлса, судлашаман ҳам. Нима, энди ўзим билан олиб келган Қуръонни ҳам ўқий олмайманми? Очлик эълон қилганимнинг 13-кунида кайфиятим файласуфона бўлиб турган бир вақтда-я…», деган Навальний.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг