Италия полицияси Eвропада қидирувга берилган 33 ёшли Туркия фуқаросини ҳибсга олди. Ушбу шахс одам савдоси билан шуғуллангани учун Греция суди томонидан 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Полиция томонидан исми ошкор қилинмаган мазкур эркак Италиянинг шимолий Бергамо провинсиясидаги Орио ал Серио аеропортидан Туркияга учиб кетмоқчи бўлганидақўлга олинди. У ҳозирда Бергамо қамоқхонасида сақланмоқда. У одам савдоси ва муҳожирларнинг чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтишига ёрдам бергандликда айбланмоқда.
Ушбу жиноятчи 2014 йилда Греция суди томонидан Туркия ва Греция ўртасида одам савдоси билан шуғулланганликда айбдор деб топилган ва суд уни ҳибсга олиш учун буйруқ берганди.