Наполеон Бонапарт. У ким бўлган?

0
5923
Фото: Экспресс газета

Наполеон Бонапарт 1769 йилнинг 15 августида таваллуд топган. У буюк қўмондон ва сиёсий етакчи ҳисобланади. 1804 йилдан 1814 йилга қадар Напалеон Бонапарт Франция Империяси Императори бўлган.

Наполеон 16 асрда Корсикага келиб қолган италян зодагони оиласида туғилган. У Францияда артиллерия офицери сифатида таълим олган. Бонапартнинг сиёсат майдонига юксалиши Буюк француз буржуа инқилобини даврларига тўғри келади. 1792 йилда у Якобинчилар клубига аъзо бўлган. Наполеон Париж шаҳри гарнизони қўмондони ва 1796 йилда Италияда ҳаракат қилаётган француз армиясининг бош қўмондони этиб тайинланган. Ушбу даврда у ўзининг буюк саркарда эканлигини намоён қила олган. Кейин эса, Мисрни босиб олиш тўғрисидаги қарорни ҳукуматга тастиқлатишга эришган. Бироқ, ўз хоҳиши билан Мисрни ташлаб келади ва 1799 йил 9—10 ноябрда давлат тўнтариши ўтказиб, консуллик режимини жорий этган ва амалда бутун ҳокимиятни ўз қўлига олган. Бу инқилоб қўлга киритилган барча демократик ютуқларни йўққа чиқарган.

Наполеон Бонапарт саноат ва савдонинг ривожланишига катта эътибор берган. 1800 йил француз банкига асос солади.

19 асрнинг биринчи ўн йиллигида Наполеон бошчилигидаги Француз империяси Европанинг барча кучли давлатлари қатнашган Наполеон урушларида иштирок этган. Кетма-кет ғалабалардан сўнг Франция континентал Европада етакчилигини ҳимоялади ва Наполеон бошқа Европа давлатларини Францияга қарам қилиб, уларни ўз қариндошлари ва дўстларига бўлиб берди. Наполеон шу йўл билан француз таъсир доирасини асрашга ҳаракат қилган.

Аммо, 1812 йилги Россия билан уруш Наполеон муваффақиятларига барҳам берди. Унинг Буюк Армияси Россия билан урушда жуда катта зарар кўрди ва қайта тикланмади. 1813 йилда армияси Халқлар жангида тор-мор этилди. Бир йил ўтиб Коалиция Францияни босиб олди, Наполеонни тахтдан воз кечишга мажбур этди ва уни Элба оролига сургун этди.

Бир йил ўтмасданоқ у Элбадан қочди ва ҳукуматни ўз қўлига олди, лекин 1815 йил июнда Ватерло жангида мағлуб этилди. Наполеон умрининг сўнгги 6 йилини Муқаддас Елена оролида инглизлар томонидан ҳибсда ўтказган. Жасаднинг очиб кўрилиши Наполеон ошқозон ракидан вафот этганини кўрсатади, лекин баъзи мутахассислар у мергимуш билан заҳарланганини даъво қиладилар.

 

(интернет материаллари асосида тайёрланди)

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг