АҚШ Россия билан Марказий Осиё учун курашишга тайёр, дейди Вашингтондагилар

0
2171
Фото: interfax.az

АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги янги стратегияси Россия тарихан кучли таъсир кўрсатадиган мамлакатларга муқобилларни тақдим этади, деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими директори Лайза Кертис Вашингтонда ўтган «Мерос» (Heritage Foundation) фонди анжуманида.

«Россияга келсак, биз рақобатнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Россия ҳар доим бу минтақага катта таъсир кўрсатган ва биз бу ерда ўзгаришни кутмаймиз, аммо биз руслар билан рақобатлашишга ҳаракат қиламиз» деди у.

«Биз ушбу мамлакатларга муқобиллар тақдим этишни истаймиз. Биз ушбу мамлакатларнинг суверен, мустақил давлат бўлиб қолиш имкониятини ҳимоя қилишни давом эттирмоқчимиз. Биз бундан 25 йил олдин мустақилликка эришган пайтдан буён, ҳар доим буни қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз», деб қўшиб қўйди Кертис.

«АҚШнинг Марказий Осиё учун стратегияси: суверенитет ва иқтисодий фаровонликни ошириш» конференцияси Вашингтоннинг ушбу минтақа учун 2019-2025 йилларга мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилиш билан бир вақтга тўғри келди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг