Грецияда 41 нафар муҳожир юк машинасида олиб кетилаётгани аниқланди

0
1638
манба: ABC

Душанба куни Греция полицияси мамлакат шимолидаги автомагистралда музлатгичли юк машинасида яширинган 41 та муҳожир борлигини аниқлади. Муҳожирларнинг кўпчилиги афғонлар бўлиб, улар жабрланмаган.

Ҳозирги кунда Греция қочоқлар борасида муаммога дуч келмоқда. 2015 йилдан бери Греция орқали Туркиядан Европага бир миллиондан ортиқ одам ўтган. Айни пайтда 34 мингга яқин бошпана изловчилар ва қочоқлар Грециянинг Эгей оролларидаги лагерларда сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Вьетнамлик 39 нафар муҳожир Лондон яқинида музлатгичли юк машинасида ўлик ҳолда топилган эди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг