Қорабоғ бўйича музокаралар яна боши берк кўчага кириб қолди

0
1861
Foto: mfa.am

23 сентябрь куни Нью-Йоркда ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбатдошлар Тоғли Қорабоғдаги тинчлик жараёни билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилдилар ва мавжуд вазиятга баҳо бердилар.

Мунозаралар давомида Арманистон томони сулҳни кучайтириш ва кескинликни камайтириш бўйича изчил ҳаракатлар, шу жумладан, тегишли механизмларни жорий этиш ҳамда мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Ишонч муҳитини яратиш борасида изчил қадамлар қўйиш фақатгина илгариги келишувларни амалга ошириш орқали бўлади.

Арманистонлик экспертларнинг фикрига кўра, ушбу йиғилишда Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида учрашувга тайёргарлик муҳокама қилинмаган.

“Бу шуни англатадики, музокаралар яна боши берк кўчага кириб қолди. Албатта, икки давлат ташқи ишлар вазирлари учрашиши жуда муҳим, аммо агар кун тартибида Пашинян ва Алиев ўртасида музокаралар бўлмаса, жараёнда ҳам ҳеч қандай силжишлар бўлмайди», деди Хакоб Варданян.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг