“Одатда, террористлар мусулмонлардир”

0
2419
Фото: АҒР/Ryanair CEO Michael O'Leary.

Мусулмон эркаклар аэропортларда профилактика қилиниши керак, чунки террорчилар одатда мусулмонлардир, деди “Ryanair” авиакомпанияси бош директори Майкл Олери шанба куни.

У “Times” газетасига берган интервьюсида аэропорт хавфсизлигини муҳокама қилар экан шундай деди:

«Бомба портлатаётганлар кимлар? Улар ёлғиз парвоз қилаётган эркаклардир. Агар сиз турмуш ўртоғингиз ва болаларингиз билан саёҳат қилаётган бўлсангиз, сизнинг йўлингиз очиқ. Чунки, сизнинг ўз олилангиз учаётган самолётни портлатишингизнинг эҳтимоли нолга тенг. Сиз ёлғиз учаётган мусулмон эркакка ҳеч нима дея олмайсиз, чунки бу ирқчилик ҳисобланади. Аммо, одатда бу қўпорувчиликни амалга ошираётганлар мусулмон эркаклардир. Ўттиз йил аввал булар Ирландия миллати вакиллари эди.»

Англия Мусулмонлар Кенгаши вакили Майкл Олерини исломофобияда айблади. Олери «ирқчиликни рағбатлантирган», деди депутат Холид Маҳмуд газетага.

«Шу ҳафта Германияда оқ танли киши саккиз кишини ўлдирди. Энди оқ танлиларнинг фашистлигини текширимиз керакми?» дейди Маҳмуд.

“Ryanair” бош директори Майкл Олери ўзининг баҳсли фикрлари билан танилган. У “Ryanair” самолётларида ҳожатхонадан фойдаланишни пуллик қилиш ва оғир вазнли йўловчиларга «семизлик солиғи»ни жорий қилиш бўйича таклифлар берган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг