Австралия хитойлик ўқувчилар учун эшикларини қайта очди

0
1608
Фото: AFP

22 февралда Австралия ҳукумати коронавирус чекловлари туфайли мамлакатга киришига тўсиқ қўйилган хитойлик ўрта мактаб ўқувчиларининг қайтиб келишига рухсат берилишини маълум қилди. Бу эса иқтисодиёт учун муҳим бўлган таълим бозорининг эшиги қайта очилишига имкон беради.

Австралия хитойликликларнинг мамлакатга киришини таъқиқлагани учун минглаб хитойлик талабалар ёзги таътилдан кейин ўқишларини давом эттира олмаётган эдилар. Энди янги қарорга кўра, коронавирус авж олган Хубей провинциясидан бўлмаган хитойлик 760 нафар ўқувчилар кенгурулар юртига қайтиб боришлари мумкин.

Уларнинг ҳар бири алоҳида текширилади ва ундан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Австралияга келганларида ўзларини 14 кунлик карантин қилишади, дейди расмийлар.

«Халқаро талабалар бозорига баъзи бир меъёрларни қайтаришимиз жуда муҳим. Бу текширувлар эҳтиёт чорасидир» дейди Австралия Таълим вазири Дан Теҳан журналистларга.

Теҳаннинг айтишича, ҳукумат келаси ҳафта университет талабаларининг ҳам қайтишларига рухсат бериш ёки бермаслик масаласини кўриб чиқади.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 2018 йилда хитойлик талабалар Австралияда хорижлик талабаларниннг қарийб 40 фоизини ташкил қилишган. Сўнгги уч йил ичида ушбу рақам йилига 10% дан кўпроқ ўсиб, ички иқтисодиётга 30 миллиард Австралия долларидан (21 миллиард АҚШ доллари) кўпроқ маблағ олиб кирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг