Францияда Суриядаги “Жаиш Ал-Ислом” гуруҳининг собиқ юқори мартабали аъзоси ҳибсга олинди. Унга ҳарбий жиноятлар ва одамларни қийноққа солиш айбловлари қўйилди, дея хабар беради АFP ахборот агентлиги жума куни.
1988 йилда туғилган жиноятчи Францияга Erasmus талаба визаси билан келган ва жанубий Марсель шаҳрида қўлга олинган.
Маълумот учун, “Жаиш Ал-Ислом” Суриядаги фуқаролар уруши даврида вужудга келган. У, Сурия ҳукуматига қарши курашувчи бир неча жангари гуруҳлардан биридир.