Деҳлидан хабар қиламиз: «Ҳамма жойни тутун қоплаган, одамлар нафас олишга қийналмоқда»

0
1798
манба: AP

Душанба куни Ҳиндистон пойтахти Деҳлида хусусий автомобилларнинг ярмига шаҳар ҳудудида ҳаракатланиш тақиқлаб қўйилди. Бунга шаҳар ҳавосининг юқори даражадаги ифлосланиши сабаб бўлмоқда. Айни дамда 20 миллион аҳолига эга Деҳли охирги уч йилликдаги энг ёмон ҳаво ифлосланишини бошидан кечирмоқда. Якшанба куни ҳаводаги тутун туфайли 37 та авиарейс бекор қилинди ёки бошқа йўналишларга ўзгартирилди. Ҳукумат бу ҳолатни бартараф этиш мақсадида хусусий автомобиллар ҳаракатини чеклади.

Пойтахтдаги йўлларда 600 дан ортиқ полиция бригадалари жойлаштирилган бўлиб, улар бу қонунни бузганларга 4000 рупий (қарийб 60 доллар) миқдоридаги жарима белгилашади. Лекин Деҳлидаги етти миллион мотоцикл ва скутерлар, жамоат транспорти ва фақат аёлларни олиб кетаётган автомобиллар бу чекловлардан озод қилинган. Бу эса танқидларга сабаб бўлди. «Ҳамма жойни тутун қоплаган. Одамлар, жумладан ёшлар, болалар ва қариялар нафас олишга қийналмоқда»,  деди Деҳли бош вазири Арвинд Кейривал.

 Эксперт Сидхарт Сингх транспорт чекловларини «самарасиз» деб атади. «Агар ҳавонинг ифлосланиши фақат транспорт воситаларининг ҳаракатланиши туфайли юзага келган бўлса,  унда бунга ечим топилиши мумкин эди.  Ҳозирда муаммонинг асосий сабаби машиналар эмас, чунки улар ифлослантириш шкаласида жуда кам улушга эга»,  деди Сингх.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг