Молдовада яна бир аёл киши ҳукумат тепасига келди

0
741
Фото:yandex.ru

Бугун, 30 июль куни Молдова Президенти Майя Санду Наталя Гаврилитсани мамлакат Бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Бугун парламент фракциялари билан маслаҳатлашувлардан сўнг, Наталя Гаврилитсани Республиканинг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида фармонни имзоладим. Гаврилитсада профессионал жамоани тузиш ва ҳукумат дастурини ишлаб чиқиб, уни парламентга киритиш учун икки ҳафта вақт бор”, деди давлат раҳбари.

Мамлакат Президенти Молдова Республикасида янги ҳукумат тузилишига ва янги давр бошланишига ишонч билдирди.

“Одамлар ҳукуматни яхши томонга ўзгаришини кутмоқда ва бунинг учун фуқаронинг манфаатларини биринчи ўринга қўядиган қатъиятли ҳаракатлар ва малакали қарорлар керак”, деди Президент.

Маълумот ўрнида, 1960 йилдан 2020 йилгача ўтган олтмиш йил мобайнида 73 мамлакатда ижро этувчи ҳокимият тепасида аёллар бўлган. Aйни дамда дунёнинг 16 та давлатида ҳукуматни аёллар бошқаряпти. 1960 йилда Шри-Ланка Бош вазири бўлган Сиримаво Бандаранаике аёллар орасида ижро ҳокимиятини бошқариш учун сайланган илк Бош вазир эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг