Кариб денгизидаги давлатлар қуллик учун кечирим сўраган Британияга: “Узр сўрашнинг ўзи етарли эмас”

0
901
manba: Streetinsider.com

Британиянинг “Lloyd’s of London” каби қулликдан фойда кўрган молиявий компаниялари Атлантикадаги қул савдосидаги фаолиятлари учун узр сўрашдан кўра кўпроқ ишларни амалга оширишлари керак, дейди Кариб денгизида жойлашган мамлакатлар.

18 июнь куни “Lloyd’s of London” деб номланган суғурта компанияси ўзининг XVIII асрда Атлантикадаги қуллар савдосидаги иштироки учун узр сўади ва қоратанли ҳамда озчиликни ташкил қилувчи миллатларга моддий имкониятлар яратишга ваъда берди.

Лекин, Кариб денгизида жойлашган давлатларнинг иттифоқи Британия компаниялари шунчаки узр сўрамасликлари, балки Кариб давлатларига баъзи бойликларни қайтаришлари кераклигини айтишган.

“Узр сўрашнинг ўзи етарли эмас. Биз гадойларга ўхшаб бирор нарса сўрамаяпмиз. Пул масаласи иккинчи ўриндаги муаммо,лекин бозор иқтисодиёти таомилига кўра инсоннинг ахлоқий бурчи сифатида сиз бизнинг ривожланишизга ҳисса қўшишингиз керак”, дейди “CARICOM” деб номланган комиссия раиси Ҳилари Беклес. Бу комиссия Кариб денгизи мамлакатлари томонидан тузилган бўлиб, у Франция, Потугалия ва Буюк Британия каби собиқ мустамлакачилардан товон ундириш билан шуғулланади.

Асли тарихчи бўлган Беклеснинг айтишича, Британия ва Европанинг кўплаб банклари,шунингдек,улар билан ҳамкорлик қилган Лондондаги ташкилотлар “Кариб денгизи мамлакатларидаги қуллик қудуғидан сув ичишган”.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг