Коронавирус пандемияси Хитойнинг “Бир макон-бир йўл” дастурининг лойиҳаларига жиддий таъсир ўтказди

0
1911
манба: Reuters of India

Осиё, Европа ва унга туташ ҳудудларни боғлаш учун Хитой ташаббуси билан тузилган “Бир макон-бир йўл” дастурининг тахминан 20 фоиз лойиҳалари коронавирус пандемияси туфайли жиддий зарар кўрди, дейди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили жума куни.

Ушбу вазирлик олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, COVID-19 бу дастурнинг 40 фоиз лойиҳаларига унчалик юқори бўлмаган салбий таъсир ўтказди. Лойиҳаларнинг яна 30-40 фоизи маълум даражада зиён кўрган.

“20 фоиз атрофидаги лойиҳалар жиддий тарзда зарар кўрди”, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро иқтисодий ишлар бўлими бош директори Ванг Хиаолонг.Унинг айтишича,ушбу тадқиқот натижалари кутилганидан яхшироқ бўлди.Баъзи лойиҳалар вақтинча тўхтатилган бўлишига қарамай ҳеч бир йирик лойиҳа бекор қилингани йўқ.

“Бир макон-бир йўл” дастури доирасида Хитой билан 100 дан ортиқ мамлакат темирйўллар,денгиз портлари,катта магистрал йўллар ва бошқа соҳаларда битимлар тузишган.Маълумотларга кўра,бу дастур умумий ҳисобда 3.7 триллион долларлик 2600 дан зиёд лойиҳаларни ўз ичига олади.

Ванг лойиҳаларга таъсир қилган асосий сабаблар коронавирусга қарши кураш учун халқаро саёҳатга ва чегаралар бўйлаб товарлар қатновига қўйилган чекловлар, шунингдек, маҳаллий ҳукуматлар жорий қилган қоидалар эканлигини таъкидлаган.

“Вазият яхшиланиб борар экан, биз ушбу лойиҳалар яна давом этиши ва уларнинг амалга оширилиши тезлашишига ишонамиз”, дейди Ванг.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг