Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида жойлашган шиаларнинг Имом Баргоҳ масжидида теракт содир бўлди. ОАВларда тарқалаётган хабарларга кўра, портлаш ҳудкуш (камикадзе) орқали амалга оширилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 7 киши ўлган, 13 киши жароҳатланган.
Воқеа жойига ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни ҳам Қундуздаги шиа масжидларидан бирида портлаш содир бўлган ва 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилган эди.