Тошкентда Халқаро “PROlogue” кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

0
1911

Айни пайтда Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий номидаги  давлат академик катта театрида мазкур фестивалнинг очилиши маросими телевидениянинг “Yoshlar” телерадиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Фестивалнинг асосий мақсади, Ўзбекистон миллий кинематографиясини нуфузини мустаҳкамлаш, ўзбек фильмларини дунё киномайдонида кенг тарғиб қилиш, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни асраш воситаси сифатида кино санъатига кенг жамоатчиликнинг қизиқишини янада кучайтириш ҳамда дунё киноижодкорлари орасида маданий алмашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.

Қуйидагилар фестиваль ташкилотчилари ҳисобланиши қайд этилган:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи;
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги;
“Кинематографияни ривожлантириш маркази”;
“Ёш киноижодкорлар кенгаши”;
“Ўзбекистон миллий кинокомиссияси”.
5. Фестивалнинг ташкилий органи – Фестиваль дирекцияси ҳисобланади.
6. Қуйидагилар фестиваль ўтказиш жойи ҳисобланади:
“Ёшлар ижод саройи”;
“Премьер-Холл” кинотеатри.

Фестивалнинг расмий веб сайтида мазкур тадбир хақида қуйидаги маълумотлар берилган.
«PROlogue» Халқаро кинофестивали 27-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкентда бўлиб ўтади.

2018 йилдан бошлаб «PROlogue» халқаро кинофестиваль мақомига эга бўлди ва Ўзбекистонда ўтказиладиган ягона халқаро кинофестиваль ҳисобланади.

«PROlogue» Халқаро кинофестивалининг асосий диққати ёшлар учун долзарб бўлган мавзулар кўтарилган фильмларга қаратилган. Асосий урғу ёш киночилар ижодига, уларнинг янгича қарашлари, ўзига хос бадиий тил билан эски мавзуларга бошқа ракурсдан назар ташлаш қобилиятига берилади.

Танлов дастури 3 секциядан иборат: тўлиқ метражли бадиий фильмлар, қисқа метражли бадиий фильмлар ва миллий қисқа метражли бадиий фильмлар.

Танлов дастури билан бир вақтда маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, конференциялар ва замонавий кино саноатининг долзарб мавзуларига бағишланган, халқаро экспертлар иштирокидаги бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Иштирок учун талабномалар 2018 йил 27 октябригача қабул қилинади.

манба.
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг