Канадада коронавирусга чалинганлари сони ярим миллиондан ошди

0
1267
Фото: AFP

Расмий маълумотларга кўра, 19 декабрь шанба куни Канадада коронавирусга чалинганлар сони 500 мингдан ошди. Канадада сўнгги икки ҳафтанинг ўзида CОVID-19ни юқтириб олганлар 25 фоизга кўпайган.

Пандемия бошланганидан буён мамлакат бўйича 14 128 киши коронавирус қурбонига айланди, дея хабар беради CBC телеканали.

Бошқа мамлакатларда бўлганидек Канадада ҳам коронавирус жуда тез тарқалмоқда. Бу ерда касалланганларнинг умумий сони 400 мингдан 500 мингга етиши учун атиги 14 кун кифоя қилди. Олдинги статистика билан таққосланадиган бўлса, Канадада CОVID-19га чалинганлар 100 мингга етиши учун уч ой вақт кетганди.

Онтарио вилояти ҳукумати Торонто ва вилоятнинг аксарият қисмида локдаун ҳолати 4 январга қадар узайтирилганлигини эълон қилди. Онтариода ушбу чекловлар бир ой олдин ўрнатилганди.

«CОVID-19 ҳар қандай ёшдаги одамлар орасида тарқалмоқда, барча ёш гуруҳларида вирусни юқтириб олиш хавфи юқори» деди Канаданинг бош тиббиёт ходими Тереза Там.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг