Шойгу Aфғонистон босқинига қарши Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалардан фойдаланишини айтди

0
764
Фото:yandex.ru

Россия Мудофаа вазири генерал Сергей Шойгу Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари Aфғонистон босқини пайтида ишлатилишини таъкидлади. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

“Бизнинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базамиз жуда кучли, мободо Aфғонистондан таҳдидлар бўлса, ҳарбийлар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) чегараларини ҳимоя қилишга жалб қилинади”, дейди Сергей Шойгу бугун, 6 августь куни Москвадаги халқаро хавфсизлик бўйича IX Москва конференциясида.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 8 июлида музокаралар учун Москвага Толибон ҳаракатининг Қатар офисидан делегация ташриф буюрган эди. Толибоннинг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Наимнинг айтишича, ҳаракат бошқа давлатлар билан музокара олиб боришга ва ўзларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қилишга тайёр.

Бундан ташқари, у Толибоннинг мақсади бутун Aфғонистон устидан ҳукмронлик қилиш ёки Толибон қўшни давлатларнинг суверенитетига тажовуз қилмоқчи эмаслигини, аксинча «эркин ислом давлати тизимини» қурмоқчилигини таъкидлади.

“Умид қиламизки, Толибон билан тузилган келишувлар амалга ошади, гарчи бунга ишониш қийин бўлса ҳам. Лекин Aфғонистон томонидан қандайдир таҳдидлар бўладиган бўлса, биз КХШТ аъзоларини ҳар томонлама қўллаб -қувватлаймиз, уларга ёрдам берамиз”, деди Шойгу.

Афғонистондаги кескинлик
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди.

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда.

Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Австралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда.

Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган.

Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг