“Толибон” ҳаракатининг икки раҳбари ва 48 аъзоси йўқ қилинди

0
893
Фото:ria.ru

Aфғонистон ҳаво кучларининг Гилманд вилояти маркази Лашкаргоҳга берган авиазарбаси оқибатида “Толибон” ҳаракатининг 50 дан ортиқ аъзоси йўқ қилинди. Бу ҳақда Aфғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб РИA Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўлдирилган ҳаракат аъзолари орасида “Толибон”нинг икки нафар етакчи бошлиғи, шунингдек, “Aл-Қоида” аъзоси ҳам бўлган. Ҳужум оқибатида “Толибон” ҳаракатининг 16 нафар аъзоси жароҳатланган.

Маълумот учун, Покистон билан чегарада жойлашган Гилманд вилоятида “Толибон” ҳаракати аъзолари ва Aфғонистон ҳукумат қўшинлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, армия расмийлари вилоят аҳолисини “Толибон” ҳаракати жойлашган жойларни тарк этишга чақирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг