FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова

0
2596
Манба: minbar.uz/ Муниса Ризаева

Қариганда ёки жинси ўзгарганда одамнинг қиёфасини кўрсатадиган FaceApp иловаси кутилмаганда бир неча мамлакатнинг, хусусан Ўзбекистоннинг Google Play ва App Store топ ўрнига чиқиб олди, дея маълумот бермоқда Minbar.uz

Бутун Ўзбекистон офисларида ҳиринг-ҳиринг тўхтамаяпти, фойдаланувчилар ўзларининг «қариган» фотоларини ижтимоий тармоқларда тарқатмоқдалар. Илова оммалашиб кетишига сабаб нима?

FaceApp иловаси икки йил аввал пайдо бўлган эди. Ўшанда ҳам озгина овозага сабаб бўлган иловага кейинчалик қизиқиш камайиб кетган эди. Лекин 2019 йил июлида илова такомиллаштирилган алгоритмлар асосида янгиланди. Сонияларда суратга ишлов берган сунъий интеллект ва нейротармоқлар туфайли расмлар аслига жуда ўхшаш чиқмоқда.

Бутун дунёда фойдаланувчилар машҳур инсонларнинг юзларини қаритишмоқда. Қуйидаги уларнинг айримларини кўришингиз мумкин.

Леонардо Ди Каприо
Владимир Зеленский
Жасур Умиров
Жаҳонгир Позилжонов
Ширин
Гулнора Каримова
Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамшид Қўчқоров
Шерзод Шерматов
Азиз Абдуҳакимов
Комил Алламжонов

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг