Жидда – Макка йўлига Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон номи берилди

0
2082
Манба: Biography.com

Саудия Арабистони матбуот агентлиги пайшанба куни Жидда шаҳридан Маккага олиб борадиган йўлга Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон номи берилганини айтди.

Макка ҳукмдори, шаҳзода Холид ал-Файсал, пойтахт котибиятининг Жидда шаҳридан Маккага олиб борадиган йўлни валиаҳд шаҳзода шарафига номлаш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.

Ушбу қарор валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг қирол Салмон бошчилигидаги қиролликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва Исломга, иккита муқаддас масжид ва зиёратчиларга хизмат қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик ўрнида қабул қилинди.

«Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз йўли» Макка шаҳрининг ғарбдаги энг муҳим йўлларидан бири ҳисобланади ва Шумаиси назорат пунктидан Масжид-ул Ҳарамгача олиб боради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг