БМТ: Эрон ядро шартномасини бузиб, уран захирасини бойитди.

0
744
Фото:(AP)

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атом энергиясини назорат қилувчи органи ҳисобланувчи Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг сешанба куни берган маълумотларига кўра, Эрон 20 фоизгача бойитилган 17, 6 кг уран ишлаб чиқарган. Бу ядро шартномасида рухсат этилган миқдордан анча баланд ҳисобланади.

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги тайёрлаган хабарда айтилишича, Эрон 16 февралгача ўз захирасига 20 фоизга бойитилган 17, 6 килограмм уран қўшган. Бу билан Эронда бойитилган уран захирасининг умумий миқдори 2967. 8 килограммга етган.

“Агентлик бундан жиддий ҳавотирга тушмоқда. Чунки, Эрон ҳеч кимга билдирмасдан номаълум миқдордаги ядровий моддаларни сақлаётган бўлиши мумкин” дейилади ушбу агентлик хабарида.

Эрон 2015 йилда АҚШ, Германия, Франсия, Буюк Британия, Хитой ва Россия билан ядровий битим имзолаганди. Унга кўра, Эрон ураннинг 202,8 килограмм захирасинигина сақлашимумкин.Шунингдек, уран захираси 3, 67 фоизгача бойитишга рухсат берилган холос.

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги берган маълумотлар эса Эроннинг бойитилган уран захирасининг 2015 йилдаги ядровий келишувда белгиланган меъёрдан 14 баравар кўп миқдорда сақлаётганини англатади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг