Factbox: Коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

0
1856
Фото: REUTERS/Kim Kyung-Hoon

Reuters агентлигининг жума куни эълон қилган маълумотига кўра, дунё бўйлаб 3,27 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинди ва 232,200 киши вафот этди.

Европа

Британия коронавирус тарқалишининг энг юқори чўққисидан ўтди, деди Бош вазир Борис Жонсон. У келгуси ҳафта мамлакат аста-секин нормал ҳаётга қайтишни бошлашини маълум қилди.

Россия Бош вазири Михаил Мишустинга коронавирус ташхиси қўйилди. Ҳозирда бу мамлакатда касалланганлар 100 мингдан ошиб кетди.

Украинада касалланганлар сони 10000 га етди.

Америка

АҚШда 1,07 миллиондан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олди ва 62 891 киши вафот этди.

АҚШдаги штатларининг ярми коронавирус инқирози туфайли ёпилган ресторанлар, чакана савдо ва бошқа корхоналарда чекловларни юмшатиш бўйича ўз стратегияларини илгари сурмоқдалар.

Пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан савдо шартномаси ҳозирги коронавирус пандемияси пайтида иккинчи даражага тушганини айтди ва Пекинга янги божлар солиш билан таҳдид қилди.

Канадада коронавирус тарқалиш суръати бир текисда давом этмоқда. Аммо, хавотирли ҳолатлар ҳам пайдо бўлмоқда. Алберта провинцияси ўз иқтисодиётини аста-секин қайта очиш режасини эълон қилди.

Бразилияда сўнгги 24 соат ичида касалланганлар сони 7218 тага, вафот этганлар эса 435 тага ортди.

Перу ҳукумати Лима шаҳридаги гавжум озиқ-овқат бозорида оммавий тезкор синов ўтказганидан сўнг 160 дан ортиқ одамда вирус аниқланди ва бу ер ёпилди.

Осиё

30 апрелда Хитойда 12 та янги ҳолат қайд этилди ва касалланганларнинг умумий сони 82 874 тага этди.

Японияда 6 майгача фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Япон ҳукумати душанба куни фавқулодда ҳолатни узайтириш ёки узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўтган бир кун ичида Таиландда олти кишида коронавирус аниқланди. Аммо, ўлим ҳолати қайд этилмади.

Малайзия кўплаб корхоналарга 4 майдан бошлаб ўз фаолиятини қайта бошлашга рухсат берилади.

Яқин Шарқ ва Африка

Сўнгги 24 соат ичида Туркияда вафот этганлар сони 93 га кўпайди ва умумий қурбонлар сони 3174 тага етди. Шунингдек, яна 2615 кишида коронавирус борлиги аниқланди.

Халқаро валюта фонди Эфиопияга фавқулодда ёрдам сифатида 411 миллион доллар берилишини тасдиқлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг