Лавров Ғарб мамлакатлари пандемия даврида худбинлик қилишаётганини айтди.

0
1117
Фото:(AFP)

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 24 феврал куни БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида нутқ сўзлаб, баъзи бир Ғарб мамлакатларини ҳозирги коронавирус пандемияси даврида юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашмаётганликда айблади. Шунингдек, Лавров уларнинг пандемия пайтида иқтисодий санксияларни бекор қилишмаётганини қаттиқ танқид қилган.

«Афсуски, пандемия ва бирлашиш заруриятига қарамай, баъзи Ғарблик ҳамкасбларимиз ўзларининг худбинликларини давом эттиришмоқда. Улар қўрқитиш ва босим қилишнинг ноқонуний усулларидан воз кечишмаяпти», дейди Лавров видео орқали қилган мурожаатида.

Россия Ташқи ишлар вазири Ғарб давлатларини «пандемиядан фойдаланиб, ўзлари ёқтирмаган ҳукуматларини жазолашни истаётганлик» да айблади.

Шу ҳафта бошида Европа Иттифоқи рус ҳукуматининг мухолифи Алексей Навалнийнинг ҳибсга олиниши сабабли Россиянинг тўрт амалдорига қарши санксиялар қўллашга рози бўлди.Ушбу ҳолат Москва ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштирди.

Шунингдек, Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилганидан кейин Европа Иттифоқи ва АҚШ бир неча санксиялар билан унинг иқтисодиётига зарба бериб келмоқда.

Сўнгги ҳафталарда Украинада, шунингдек, собиқ Совет Иттифоқининг яна бир мамлакати Латвияда бир қатор россия параст телеканаллар фаолияти тақиқланган эди. Лавров чоршанба кунги нутқида бу ҳаракатларни ҳам танқид қилиб, уларни «сиёсий сензура» деб таърифлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг