Жанубий Кореяда вирус тарқалиши 9 ойдаги рекорд даражага чиқди. Пойтахтда чекловлар кучайтирилди

0
1631
Фото: AP

Маҳаллий ОАВнинг якшанба куни берган хабарларига кўра, Жанубий Корея ҳукумати пойтахт Сеул ва унга яқин бўлган ҳудудларда ижтимой масофаланиш борасидаги чекловларни кучайтиради. Бугунги кунда Жанубий Кореяда коронавирус тарқалиши сўнгги тўққиз ойдаги энг юқори даражага кўтарилган бўлиб, мамлакатнинг тиббиёт тизими қийинчиликка дуч келмоқда.

Корея Касалликларни Назорат қилиш ва уларнинг олдини лиш Агентлиги шанба куни мамлакатда 631 та янги бемор аниқланганини қайд этди. Кореяда коронавирус тарқалиши бўйича бундай юқори кўрсаткич охирги марта февралнинг якуни ва март ойининг бошларида қайд этилганди. Айни пайтда Жанубий Кореяда CОVID-19 га чалинганлар сони 37 456 кишини, қурбонлар сони эса 545 нафарани ташкил қилмоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, Жанубий Кореяда коронавируснинг янги тўлқини юз бераётгани сабаб касалхоналардаги беморлар сони 7873 нафарга етган. Бу эса касалхоналардаги беморлар учун ажратилган махсус жойлар етмай қолиши борасидаги хавфни кучайтирмоқда.

Жанубий Кореяда яқин кунларда қайд этилган касалларнинг энг кўп қисми пойтахт Сеулда аниқланган. Шунинг учун бу шаҳарда карантин чекловлари кескин тазрда кучайтирилди. Жумладан, кўплаб муассасалар ва дўконлар кечки соат 9 дан кейин фаолият юритмаслиги,  кечқурунлари жамоат транспортининг ҳаракати 30 фоизга қисқартилиши белгиланди.

Якшанба куни жорий қилинган чора-тадбирларга кўра,  50 киши ва ундан ортиқ кишининг йиғилиши тақиқланади, диний йиғилишларда ва мактаб машғулотларида қатнашувчиларга нисбатан қатъий чекловлар қўйилади,  спорт заллари ва караоке барлари каби жойлар ҳам янги чекловларга дуч келади.

Ушбу чекловлар камида уч ҳафта,  ой охиригача давом этади,  деб хабар берди News1 ахборот агентлиги.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг