Трaмп Жаҳон Банкидан Хитойга қарз бермасликни талаб қилди

0
2023
British Herald

5-декабр пайшанба куни Жаҳон Банки Хитойга 2025-йил июнига қадар йилига 1 миллиарддан 1, 5 миллиард долларгача кам фоизли кредитлар ажратиш режасини қабул қилди. Ушбу режадаги қарз миқдори аввалги беш йилликдан бироз камайган бўлиб, Хитой ҳар йили ўртача 1, 8 миллиард доллардан қарз олиб келган.

6-декабр куни АҚШ президенти бу қарорга қарши чиқиб, Жаҳон Банкидан Хитойга қарз бермасликни талаб қилди. “Нима учун Жаҳон Банки Хитойга қарз бермоқда? Бу мумкинми? Хитойда жуда кўп пул бор. Агар ундай бўлмаса улар мблағни ўзлари яратадилар.  Тўхтатинг!  ”деб ёзди Трамп Твиттердаги постида.

Оқ уй ва Жаҳон Банки матбуот котиблари бу ҳолатга изоҳ беришганича йўқ. Жаҳон Банки Хитойга 2019-йил 30-июнида тугаган молиявй йилда 1, 3 миллиард доллар қарз берди. Бу 2017-молиявий йилдаги 2, 4 миллиарддан анча кам. Аммо,  Жаҳон банкининг Хитойга берган қарзларининг пасайганига қарамай Трамп маъмурияти бундан норози. АҚШга кўра, Хитой етарлича маблағга эга ва халқаро ёрдамга муҳтож эмас.

manba

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг