БМТнинг ишчи гуруҳи аъзолари Ассанжнинг ҳибсга олинишини ноқонуний ва жазони эса жуда оғир, деб ҳисоблашади.

0
1531
Манба: news.un.org

БМТ экспертлари Британия суди томонидан «Викиликс» сайти асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олиш юзасидан чиқарган ҳукмидан хавотирларини билдиришмоқда. БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари ҳам Ассанжни қатъий режимдаги қамоқхонада ушлаб турилишини асоссиз деб ҳисоблашмоқда. Улар Ассанжнинг эркинлик ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирдилар.

1 май куни Жулиан Ассанжни гаров эвазига озод қилиш шартларини бузгани учун 50 ҳафта қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ишчи гуруҳ экспертлари бундай жазони енгил тартиб билан мос келмайдиган деб ҳисоблашади, бу кичик тоифадагилар қаторига киради ва Буюк Британияда бунинг учун бир йилгача қамоқ билан жазоланади.

Улар озодлик учун гаров ҳар қандай ҳолатда ҳам Британия ҳукумати кетган, Ассанжни ўзи эса Эквадор элчихонасидан сиёсий паноҳ топиб, амалда етти йил озодликдан маҳрум бўлган холатда бўлган.

“Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жаноб Асанжни Буюк Британияда қамоққа олиш ва унинг ортидан гаров эвазига озодликка чиқариш, 2010 йил Швеция прокуратураси томонидан ташаббус қилинган олдиндан тергов ўтказиш билан боғқлиқдир.

Энг муҳимини қайд этиш керакки, жаноб Ассанжга нисбатан прокурор ҳеч қандай айблов қўймаган, 2017 йилда, у Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидаги суҳбатдан сўнг эса, у тергов-суриштирувни тўҳтатган ва ишни ёпаган”, дейилади Ишчи гуруҳ баёнотида.

БМТ экспертлари ҳатто ўтган йилнинг 4 декабрида ҳам, Швеция ва Лондонда Ассанжнинг ҳибсга олиниши ўзбошимчалик эканлиги, яъни асоссиз деган хулосага келишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Британия ҳукумати уларнинг тавсияларига риоя қилмагани учун афсус билдириб ўтди ва буни ўрнига уни ноқонуний равишда қамоққа олишди ва «жиддий жиноятда айбланганидек» қатъий режимдаги қамоқхонада ҳибс этишди.

«Бундай муомала, эҳтимол, халқаро ҳуқуқ меъёрларида мустаҳкамланган жазоларнинг зарурлиги ва мутаносиблиги тамойилларига зид келади», дея таъкидлади экспертлар ва Британия ҳукуматига Ассанжнинг озодлик хуқуқиларига риоя этишга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг