Олмата яқинида ўрнатилган камера ноёб қор барсларини суратга олди

0
2172
Фото: Snow Leopard Foundation/Handout via REUTERS

Қозоғистоннинг Олмата шаҳри яқинида бир неча қор барсларининг айланиб юргани камерага тушиб қолди.

Одатда, бу ер одамлар сайр қиладиган гавжум ҳудуд ҳисобланади. Аммо,ҳозирги карантин чекловлари сабаб бу ерлар ҳувиллаб қолган.

Ҳозирда дунё бўйича 10 мингдан камроқ қор барси қолган. Қозоғистонда эса атиги 150 та атрофида қор барси мавжуд. Бу жонзотлар Халқаро қизил китобнинг қирилиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар рўйхатига киритилган.

Ушбу катта мушуклар ёввойи табиатда ҳам кам кўриниш беради. Аммо, сўнгги бир неча ҳафта мобайнида Катта Олмата кўли яқинига ўрнатилган камерада камида учта қор барсини (битта ёлғиз эркак ҳамда битта урғочи ёш боласи билан) суратга олишга муваффақ бўлинди.

Қор барси фондидада ишловчи зоолог Александр Грачёвнинг сўзларига кўра, Олматага яқин ҳудуддаги тоғларда 20 тача қор барслари қолган холос. Уларни учратиш жуда камёб ҳодиса ҳисобланади.

Қор барсларининг юнги оқ ёки кулранг бўлиб, унинг устида оқ доғлари бўлади, думидаги юнглари эса жуда қалин. Барслар Россия, Хитой, Монголия, Непал, Покистон ва Афғонистон каби давлатларнинг тоғларида яшайди.

“Қор барслари фақатгина баланд ҳудудларда яшайди, деган нотўғри тушунча мавжуд. Аслида, улар инсонларга яқинроқ жойларда ҳам яшайди, аммо, кўп иснонлар буни пайқамасликлари мумкин.Бу жонзотлар инсонлар билан бирга яшашга кўниккан ўзига хос ҳайвонлардир. Эҳтимол,ҳар бир қор барси одамларни, машиналарни, шаҳарларни деярли ҳар куни кўради”дейди Грачёв.

Қозоғистондаги қор барси фондининг узоқ муддатли мақсади ушбу ҳайвонларни кўпайтириш ва ёввойи табиатга қўйиб юбориш орқали уларнинг сонини оширишдан иборатдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг