Италияда коронавирус билан касалланганлар сони 320 кишидан ошди

0
1337

Италияда коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 10 кишига кўпайди, 322 киши юқтирилди, деб хабар беради РИА Новости.

Тегишли маълумотлар мамлакатнинг фуқаро мудофааси раҳбари Анжело Боррелли томонидан эълон қилинди. Умуман олганда, унинг сўзларига кўра, юқумли касалликлар бешта ҳудудда қайд этилган.
«Вирусга чалинганлар сони 322 тани ташкил этади. Статистикага киритилган ўлим ҳолатларининг умумий сони 10 га нетади», деди у Римда Италия Вазирлар Кенгашининг фавқулодда йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Маҳаллий ҳокимият қарори билан мамлакатнинг шимолий олтита минтақасида болалар муассасалари, мактаблар ва университетлар камида бир ҳафта давомида тўхтатилди. Баъзи жойларда маданий, спорт ва диний характердаги барча оммавий тадбирлар тақиқланган.
Касалликларнинг аксарияти мамлакат шимолида қайд этилган, аммо сешанба куни улар Сицилия ва Флоренцияда биринчи юқтириш ҳолатлари ҳақида маълум қилдилатр.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг