«Толибон ҳукуматини тан олиш бу – террорчиларни қонунийлаштиришдир» – Буюк Британия элчиси Тим Жонс

0
637
Фото:tj.sputniknews.ru

Британиянинг Тожикистонга янги тайинланган элчиси Тим Жонс ва Афғонистоннинг республикадаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

«’Толибон’ раҳбарларининг аксарияти ҳали ҳам БМТ қора рўйхатида. Улар террористик тармоқлар билан боғлиқ, шу сабаб «Толибон» ҳукуматининг тан олиниши террорчи гуруҳларнинг қонунийлашишига олиб келади», – дейди инглиз дипломати учрашувда.

У, шунингдек, «Толибон» қўлига ўтган қурол-яроғ ва асбоб-ускуналар гуруҳни сезиларли даражада кучайтирганини, бу толиблар ҳозирда минтақа ва дунё учун хавф туғдираётганини таъкидлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг