Россияда коронавирусга чалинганлар 350 мингдан ошди

0
1656
Фото: Kirill Zykov/Moscow News Agency/Handout via REUTERS

Россияда ўтган бир сутка давомида 8946 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 353 427 кишига етди.

Бу ҳақда Россиядаги коронавирусга қарши кураш маркази душанба куни хабар берган. Ҳозирда Россия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда турибди.

Шунингдек, Россияда сўнгги 24 соат ичида яна 92 нафар одам коронавирус туфайли вафот этди. Айни пайтда қурбонлар сони 3633 кишини ташкил қилмоқда. 118 798 киши вирусдан бутунлай соғайган бўлиб, касалхоналарда 230 996 киши даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг