Исроил яна бир давлат билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

0
1163
Фото: Israeli Embassy in New Delhi/Handout via REUTERS

Шанба куни Исроил аҳолисининг асосий қисми буддистлардан ташкил топган Бутан мамлакати билан дипломатик алоқаларни ўрнатди. Айни пайтда Исроил халқаро миқёсда дипломатик алоқаларини кенгайтиришда давом этмоқда.

Исроил Ташқи ишлар вазири Габи Ашкеназининг сўзларига кўра, Бутан ва Исроил етти йилдан бери дипломатик ҳамкорликни ўрнатишш бўйича махфий алоқалар қилиб келаётганди.

«Исроилни тан олган давлатлар сони кўпаймоқда. Биз билан Бутан Қироллиги ўртасидаги муносабатларнинг ўрнатилиши Исроилнинг Осиёдаги алоқаларини мустаҳкамлашда яна бир муҳим босқич бўлиб хизмат қилади» деди Исроил ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази.

Бундан олдин БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш мамлакатлари ҳам Исроилни тан олиб, у билан алоқаларни тиклашганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг