Толибон Хитойни уни тан олишда қатъийроқ ҳаракат қилишга чақирмоқда

0
396
Фото:yandex.ru

Бу ҳақда Хитойнинг Кобулдаги элчиси Ван Ю ҳамда Толибон маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

“Ҳозирги шароитда Афғонистон тан олиниши керак. Дунё давлатлари, айниқса, Хитой бу масалада қатъийроқ ва самаралироқ ҳаракат қилиши керак“, — деди у. Хитой билан расмий алоқаларни йўлга қўйиш уларнинг энг катта ютуғи бўларди, дейди Толибоннинг юқори даражадаги матбуот вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Толибон дунёнинг барча давлатлари билан алоқа ўрнатишга тайёр, бироқ улар ўзаро ҳурматга асосланган бўлиши керак. Мужоҳид Толибон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини, лекин ҳеч кимга уларнинг ички ишларига ҳам аралашишга йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг