Покистонда коронавирус билан касалланган дастлабки икки киши тасдиқланди. Аммо иккала беморнинг ҳам аҳволи барқарор, дея хабар беради Покистон Соғлиқни сақлаш вазири чоршанба куни.
«Коронавирусни юқтириб олган икки беморга стандартлар бўйича ғамхўрлик қилинмоқда. Ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор. Ваҳима қўзғашнинг ҳожати йўқ, ҳаммаси назорат остида», деб ёзди Соғлиқни сақлаш вазири Зафар Мирза ўз твиттер саҳифасида.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, вирусни юқтириб олган беморлардан бири Покистоннинг энг йирик шаҳри бўлган Карачи шаҳрида аниқланган. Вируснинг иккинчи ҳолати қаерда тасдиқлангани ҳозирча маълум қилинмаган.