Ироқдаги тартибсизликлар: 528 киши ҳалок бўлди

0
1641

Ироқда давом этаётган норозилик намойишлари натижасида камида 528 намойишчи ҳалок бўлди, дея хабар беради Рудаw 20 феврал куни.

Нашр Ироқнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссиясининг маълумотларига таяниб хабар берди. Ташкилотга кўра, тартибсизликлар пайтида 24 минг киши жароҳат олган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, намойишлар пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 2800 кишини ҳибсга олган, уларнинг кўплари кейинчалик қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ироқдаги норозиликларга фуқароларнинг ижтимоий таъминоти соҳасидаги қониқарсиз вазият сабаб бўлган. Мамлакат аҳолиси ишсизлик даражаси ва коррупция даражаси юқори эканлигидан шикоят қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг