13 ёшли ўқувчи ақлли қуёш панелларини яратди. Улар қуёшга ўзи қайирилади.

0
1920

Калифорниялик 13 ёшли мактаб ўқувчи Жоржия Хатчинсон мустақил тарзда Қуёшга буриладиган қуёш баатареялари концептини яратгани учун STEM Broadcom Masters танловида энг яхши совринни қўлга киритди. Бу хақда ScienceAlert  ёзмоқди.

Илгари қуёш панели қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш учун мустақил равишда ултрабинафша нур манбасини излаб топиши мумкин эди. Бироқ, уларнинг ишлаши қиммат аппаратларни талаб қилар ва бу эса қурилмаларнинг нархини сезиларли даражада ошириб келган.

Ҳатчинсон қуёш панелларини Миллий океан ва атмосфера идораси томонидан тақдим этилган очиқ маълумотларга асосланган самарадорликни ошириш учун ёруғлик манбасини излашга имкон берувчи тизимни ихтиро қилди. Ушбу маълумотдан нейро-тармоқ, Қуёшнинг жойлашиш холатини ҳақиқий вақт ичида аниқлаш ва панелнинг оптимал бурчагини танлаш учун фойдаланади.

Танлов ташкилотчиси – Broadcom фонди томонидан мактаб ўқувчисига 25 минг доллар мукофот берилди. Ташкилот шунингдек, Хатчинсоннинг мактабида STEM дастурини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратди.

Илгари Мичиган Техника Университетининг кимёгарлари қуёш батареялари учун элементларни ишлаб чиқариш харажатларини 10 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган янги усулдан фойдаланишган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг