АҚШ сунъий интеллект миллий хавфсизликка таҳдидлигини айтмоқда

0
2205

АҚШ разведка хизматининг бир неча агентликлари миллий хавфсизликка таҳдид солувчи хавф-хатарлар рўйхатига қўшимчалар киритди. Эндиликда терроризм, ядро қуроли ва иқлим ўзгаришлари қаторига квант компьютеридаги ҳисоблашлар ва сунъий интеллект ҳам киритилди. Бу хақда Турон 24 АА хабар бермоқда.

Агностик (agnostic) технологиялар разведкачи мутахассисларни кучли хавотирга солмоқда. Булар учувчисиз ва автоном тарзда бошқариладиган тизим ҳамда шифрлашдир. Улар орасида биринчи ўринни квант ҳисоби ва сунъий онг эгаллаб турибди. 

АҚШ ҳукуматининг таъкидлашича, улар потенциал душманлар учун ҳарбий технология ва ишлаб чиқариш соҳасида сунъий онгга кенг йўл очиши мумкин. Квант ҳисоби ёрдамида эса улар АҚШ махсус хизмат вакиллари аралашувидан бутунлай холи бўлган хавфсиз коммуникация яратади.

Бундан ташқари, рўйхатдан АҚШ ва унинг иттифоқчилари фаолиятига зиён етказувчи сунъий онгдан фойдаланадиган ахборот операциялари, маълумотлар таҳлили ва ижтимоий медиа ҳам ўрин олган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг