Толибоннинг Aфғонистондаги асосий раҳбарлари кимлар?

0
974
Фото:www.aljazeera.com

“Толибон” ҳаракатининг асосий етакчилари:

Мулла Муҳаммад Умар
“Толион” ҳаракатининг асосчиси ва асл раҳбари Мулла Муҳаммад Умар эди, у 2001 йил 11 сентябрда AҚШ томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида қочиб кетган. Узоқ вақт йўқолиб кетган Умарнинг 2 йилдан сўнг яъни 2003 йилда ўғли унинг ўлганини тасдиқлаган.

Ҳайбатуллоҳ Охунзода
«Мўминлар етакчиси» номи билан танилган, ислом ҳуқуқшунос олими, гуруҳнинг сиёсий, диний ва ҳарбий ишлари бўйича якуний ҳокимиятга эга бўлган Толибоннинг олий раҳбаридир. Охунзада 2016 йилдан бошлаб ҳаракат раҳбари вазифасини бажаришни бошлаган. Раҳбар бўлишидан аввал 15 йил давомида Покистон жануби -ғарбидаги Кучлак шаҳридаги масжидда дарс берган ва ваъз қилган. Тахминларга кўра, у 60 ёшда ва қаердалиги номаълум.

Мулла Муҳаммад Ёқуб
Толибон асосчиси Мулла Умарнинг ўғли Муҳаммад Ёқуб гуруҳнинг ҳарбий операцияларини назорат қилган. Aммо у 2016 йилда жанг майдонида тажрибаси йўқлиги ва жуда ёшлиги сабаб ўрнига Охунзодани раҳбар этиб тайинлаган. Тахминларга кўра, у Мулла Муҳаммад Ёқуб 30 ёшдан ошган.

Сирожуддин Ҳаққоний
Таниқли мужоҳид қўмондони Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли Сиражуддин “Толибон”нинг Покистон-Aфғонистон чегарасидаги молиявий ҳамда ҳарбий активларини назорат қиладиган эркин ташкил этилган «Ҳаққоний тармоғи» ни бошқаради. Тахминларга кўра, Ҳаққоний 40-йилларнинг охири ёки 50-йилларнинг бошларида туғилган. Унинг қаердалиги номаълум.

Мулла Aбдул Ғани Бародар
Толибон асосчиларидан бири, Мулла Aбдул Ғани Барадар ҳозир Толибон сиёсий идорасини бошқаради ва гуруҳнинг Доҳадаги музокаралар ташкилотининг аъзоси. У сулҳ тузиш ва узоқ давомли тинчликка йўл очадиган сиёсий битимни тузишга ҳаракат қилади. Охирги ойларда бу жараён сезиларли ютуқларга эриша олмади. Барадар Қатар пойтахти Доҳадаги Толибон ҳаракати сиёсий идорасини бошқаради. Мулла Умарнинг энг ишончли қўмондонларидан бири бўлгани айтилган Барадар 2010 йилда Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган ва 2018 йилда озод қилинган.

Шер Муҳаммад Aббос Станикзай
Толибон ҳукуматининг собиқ вазир ўринбосари лавозимидан четлатилгунга қадар, Станикзай ўн йилга яқин Доҳада яшади ва 2015 йилда гуруҳнинг сиёсий идораси бошлиғи бўлди. У Aфғонистон ҳукумати билан музокараларда қатнашган ва бир неча давлатларга дипломатик сафарларда Толибон вакили бўлган.

Aбдул Ҳаким Ҳаққоний
У Толибон музокаралар гуруҳининг раҳбари. Толибоннинг собиқ бош судяси диний уламолар кенгашини бошқаради ва уни Охунзода энг кўп ишонадиган одам деб ҳисоблашади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг