Францияда хорижлик имомларга чеклов қўйиш бошланди

0
1897
Фото: Reuters

Сешанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон Францияга бошқа мамлакатлардан имомлар ва ислом муаллимларини юбориш чекланишини маълум қилиб, бу ҳаракатни «мамлакат ишларига ташқи аралашувни йўқ қилиш» иши эканлигини айтди.

Франция раҳбарининг таъкидлашича, масжидларнинг қандай молиялаштирилишининг ошкоралигини таъминлаш учун ҳам янги қонун тайёрланмоқда.

Франция Мусулмонлар Кенгашига мамлакат ҳудудида имомларни ўқитиш, уларнинг француз тилида гаплашиши ва радикал қарашларни тарқатмасликларини таъминлаш бўйича кўрсатма берилган. Франция 2020 йилда сўнгги марта хорижлик имомларни қабул қилади.

Маълумот учун, Франция Европадаги мамлакатлар орасида энг кўп мусулмонлар яшайдиган мамлакат бўлиб, 2017 йилги маълумотларга кўра бу ерда 5,7 миллиондан зиёд мусулмон истиқомат қилади.

Францияда чет элдан келган 300 га яқин имомлар мавжуд. Уларнинг тахминан 150 нафари Туркия, 120 нафари Жазоир ва 30 нафари Марокашдан юборилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг