Ҳиндистонда мудҳиш авария содир бўлди: 19 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

0
2026
Фото: AFP

Ҳиндистон полицияси берган маълумотларига кўра, пайшанба куни тонгда мамлакатнинг жанубида автобус юк машинаси билан тўқнашган.

Натижада, 19 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳат олган. Фалокат Тамил Наду штатидаги Аванаши шаҳарчасида содир бўлди, дея хабар беради Press Trust of India ахборот агентлиги.

Статистик маълумотларга кўра, Ҳиндистонда ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари туфайли 110 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлади.

Аварияларнинг аксарият қисмига ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги, таъмирланмаган йўллар ва транспорт воситаларининг эскиргани сабаб бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг