Австралиялик ўсмир қасддан 20 та кенгуруни ўлдирди

0
2385
Фото: Известия

Австралиялик ўспиринга 20 та кенгурунинг ўлдирганлик айблови қўйилди. У бир соат давом этган қотилликда юк машинаси билан уларни босиб ташлаган.

Якшанба куни эрталаб Сиднейдан 450 километр жанубда жойлашган Тура Беачдаги йўлларда ўлик кенгурулар топилган. Улар орасида иккита кенгуру боласи ҳам бор эди.

Полиция 19 ёшли ўспринни ҳибсга олган ва уни ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликда айблаган. Маълум бўлишича, жиноятчи шанба куни кечқурун  ўзининг юк машинаси ёрдамида ҳайвонларни уриб ўлдирган. Бега водийси бош инспектори Питер Волф: «Биз бундай ҳодисаларни жуда жиддий қабул қиламиз ва шунақа фаолият билан шуғулланадиган ҳар қандай одам қонун олдида жавоб беради»,  деди.

«Бу жуда ёқимсиз манзара эди», дейди воқеа содир бўлган ҳудудда яшовчи Роб Эванс АBC телеканалига. «Полиция жуда кўп нохуш нарсаларни кўради, аммо уларнинг ҳам бу ҳолатдан ҳайратда қолганларини кўришингиз мумкин».

Одатда, Шарқий кулранг кенгурулар тўққиз ойлик бўлганида онасининг қопчиғидан чиқади,  аммо улар 18 ойлик бўлгунга қадар тўлиқ мустақил ҳаёт кечира олмайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг