Ироқ хавфсизлик кучлари Ар-Рутба чўлида ИШИДнинг учта ҳарбий машинасини йўқ қилди, дея хабар берди ИНА ахборот агентлиги.
Шунингдек, хавфсизлик кучлари қуроллар, пистирмага қўйилган бомбаларни мусодара қилган ҳамда ИШИД жангариларнинг бир қанча яшаш жойларини вайрон қилган.
Ушбу операция Ироқ армиясининг иккита ҳарбий самолёти назорат кузатуви пайтида, учта қуролли машиналарни пайқаб қолганидан сўнг амалга оширилган. Қуролланган машиналарнинг бири самолётларга қарата ўқ узган ва уларга кичик зарар етказган.
Маълумот учун, Ироқ ўтган ҳафтада ИШИДнинг раҳнамоси Абдул Носир Қардошни қўлга олганини маълум қилганди. Қардош ИШИДнинг олдинги етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг давомчиси ҳисобланади.