Афғонистон Толибоннинг яна 900 нафар аъзосини озод қилади

0
1839
Фото: Afghanistan’s (NCS) National Security Council / AFP

Афғон ҳукумати Толибоннинг яна 900 нафар аъзосини озодликка чиқаришни режалаштирмоқда. Толибон мамлакатда уч кундан бери ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмаяпти.

Ҳукумат расмийларнинг таъкидлашича, Толибоннинг 24 май -Ҳайит байрамидан бери мамлакат бўйлаб қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширмаётганлиги сулҳ тузилишига бўлган умидларни уйғотмоқда. Ушбу ҳолат Афғонистонда 19 йилдан бери давом этаётган урушни тўхтатувчи узоқ кутилган келишувни амалга оширилишига йўл очиб бериши мумкин. Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳукумат Толибон билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини айтган.

Аввалроқ, Афғонистон ҳукумати Толибоннинг битим тузиш таклифига жавобан унинг 2000 дан ортиқ вакилини озод қилишини эълон қилганди. Душанба куни Толибоннинг ҳибсдаги 100 вакили озод қилинди. Бугун эса яна 900 киши қамоқдан чиқарилиши режалаштирилган.

“900 кишини озод қилишга қарор қилинди” дейди миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жавад Файсал.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганидан мамнунлигини айтиб, Толибоннинг озод қилинган вакиллари яна жанг майдонларига қайтмасликлари кераклигини таъкидлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг